Буюк Британия



Скачать 16.54 Kb.
Дата02.05.2018
Размер16.54 Kb.
Название файлаБуюк Британия.docx
ТипДиплом

Буюк Британия

 

Буюк Британия – қиролича бошчилигидаги парламент монархиясидир. Қиролича ижро ҳокимияти, суд тизими, инглиз черковининг, Буюк Британия раҳбарлигидаги ҳамдўстликнинг бошлиғи, Қуролли кучлар олий бош қўмондони ҳисобланади. У бош вазир, вазирлар, судьялар, дипломатлар, армия, флот ва авиация офицерларини, губернаторларни, епископ ва архиепископларни лавозимга тайинлаш, халқаро шартномаларни тузиш, уруш эълон қилиш ва сулҳ тузиш ҳуқуқига эга.



Қонун чиқарувчи органи икки палата – Жамоалар палатаси (қуйи) ва Лордлар палатаси (юқори)дан иборат. Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландиянинг ўз маъмурий бошқарув тузилмалари мавжудлигига қарамай, парламент мамлакатнинг бутун ҳудудида олий ҳокимият органи ҳисобланади.

Жамоалар палатасининг ваколат муддати – 5 йил. Мамлакатнинг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш, 21 ёшга тўлганлари эса сайланиш ҳуқуқига эга. Бироқ сайлов тўғрисидаги қонунда Жамоалар палатасига сайланиши мумкин бўлмаган шахслар тоифалари белгилаб қўйилган.

Қиролича парламентнинг таркибий қисми ҳисобланиб, унинг сессияларини чақириши, Жамоалар палатасини тарқатиб юбориши, парламент қабул қилган қонунларни бекор қилиши мумкин ва ҳ. Шунчалик ҳуқуқларга эга бўлишига қарамай, Буюк Британия қироличаси номигагина давлат бошлиғи бўлиб, давлат бирлигининг рамзи ҳисобланади. Яъни у «подшолик қилади, аммо бошқармайди».

Қироличанинг деярли барча ҳуқуқ ва ваколатлари ижро ҳокимияти – Вазирлар маҳкамасига тегишли. Ҳукуматга қиролича томонидан тайинланадиган Бош вазир раҳбарлик қилади. Юз йиллардан буён ушбу лавозимни сайловда энг кўп овоз оладиган икки етакчи партия – Лейбористлар партияси ва Консерваторлар партияси раҳбарлари эгаллаб келмоқда.

Буюк Британияда конституция мавжуд эмас. Давлат органлари тизими ва мавқеи бир нечта норматив-ҳуқуқий, ҳатто бошқа (ҳуқуқий бўлмаган) ҳужжатларда белгилаб қўйилган бўлиб, мамлакат ҳуқуқий тизимининг ўзига хос хусусиятидир.

Суд ҳокимиятини судлар амалга оширади. Суд тизими Буюк Британиянинг маъмурий-ҳудудий тузилишига асосланган ҳамда олий ва қуйи (маҳаллий) судларни ўз ичига олади.

Энг олий ва охирги суд инстанцияси сифатида Лордлар палатаси фуқаролик ишлари бўйича Англия, Уэльс, Шотландия ва Шимолий Ирландия судларининг қарорлари устидан берилган шикоятларни, жиноят ишлари бўйича эса Англия, Уэльс ва Шимолий Ирландия судларининг ҳукмлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқади.

Юқори суд, Тож суди ва Апелляция суди олий судлар сирасига киради.

Юқори суд 78 нафар судьядан иборат бўлиб, учта: қироллик курсиси бўлинмаси (лорд – бош судья бошчилик қилади), канцлер бўлинмаси (вице-канцлер бошчилик қилади) ва оилавий ишлар бўлинмаси (бўлинма раиси бошчилик қилади)га бўлинган. Бўлинмалар ўртасида ишлар процедуранинг ўзига хос жиҳатлари ва судьяларнинг ихтисослашувига қараб тақсимланади; умуман олганда, ҳар бир бўлинма ушбу суднинг ваколатига кирадиган ҳар қандай ишни кўриб чиқиши мумкин. Судьялар барристерлар орасидан тайинланади. Биринчи инстанциядаги ишларни судьянинг якка ўзи кўриб чиқади. Умумий, савдо ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган ишлар қироллик курсиси бўлинмаси судловига тегишлидир. Умумий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинмайдиган ишлар (масалан, муаллифлик, ихтирочилик ҳуқуқига оид ишлар) канцлер бўлинмаси томонидан кўрилади. Юқори суд қарори устидан шикоятлар апелляция судига берилади.

Аксарият давлатларда апелляция суди ҳали кучга кирмаган суд ҳукмлари ва қарорларини қайта кўриб чиқувчи суд органидир. Буюк Британия апелляция суди далилларни қайта кўриб чиқади ҳамда иш бўйича чиқарилган қарорни тасдиқлаши ёки янги қарор чиқариши мумкин.

Тож суди суд тўғрисида 1971 йили қабул қилинган қонун ҳужжатлари асосида ташкил этилган тузилмадир. У турли-туман жиноят ишларини кўриб чиқади. Жиноятнинг турига қараб ишни:

– округ судьяси (графлик ёки бир неча графликдаги махсус суд округи судьяси);

– Юқори суд судьяси (мазкур суд пойтахтда жойлашган, бироқ унинг аъзолари сайёр суд сессияларини ўтказади);

– махсус маълумот ва ваколатга эга бўлган адвокат (барристер ёки солиситор);

– судья вазифасини бажарувчи киши кўриб чиқиши мумкин.

Барристерлар – олий суд инстанцияларида (қуйи суд инстанцияларида ҳам) қатнашиш бўйича алоҳида ҳуқуққа эга юристлардир. Солиситорлар сони барристерларга қараганда анча кўп бўлиб, улар ўз мижозларига маслаҳатлар беришади, мижозларининг манфаатларидан келиб чиқиб, фуқаролик ва жиноят ишларини судда кўришга тайёрлайди, қуйи инстанция судларида жабрланувчилар ёки жавобгарлар номидан иштирок этади. Агар айбланувчи ўзини айбдор деб тан олмаса, ишни кўришда маслаҳатчилар ҳайъати қатнашади.

Англияда юқори судлардан ташқари турли-туман қуйи судлар ҳам мавжуд бўлиб, улар барча ишларнинг 90 фоизга яқинини кўриб чиқишади. Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг энг муҳим бўғини графлик судларидир. Улар даъво суммаси 1000 фунт-стерлинггача бўлган ишларни кўриб ҳал қилишади. Кам аҳамиятли (даъво суммаси 11 фунт-стерлингдан оз) ишлар судья ёрдамчиси томонидан кўриб чиқилиши мумкин. Кам аҳамиятли жиноят ишлари зиммасига яраштирувчи ҳакамлар вазифаси юкланган, жамоатчилик асосида ишловчи оддий фуқаролар – магистратлар судловига тааллуқлидир. Уларнинг сони 20 минг нафарга яқин.

Буюк Британияда маъмурий судлар (трибуналлар) мавжуд, лекин улар ижро ҳокимияти органлари қошида ташкил этилган бўлиб, маъмурий адлия органлари сирасига кирмайди. Трибуналлар ўзи мансуб ижро ҳокимияти органи профилига ихтисослашган бўлиб, солиқ, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ масалалар, меҳнат низолари ва бошқа ишлар, жумладан, айрим фуқаролик ишларини кўриб чиқади. Давлат хизматчиларидан эмас, жамоатчилик намояндалари, юристлардан ташкил топади. Трибуналлар фаолияти зудлик билан кўрилиши керак бўлган масалалар (масалан, иш ҳақи тўлови)нинг ҳал қилинишини сезиларли даражада тезлаштиради. Уларнинг қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Буюк Британия суд-ҳуқуқ тизимига прецедент ҳуқуқи хосдир. Лордлар палатаси ва Махфий кенгаш суд қўмитаси мамлакатдаги энг юқори суд инстанцияси ва суд прецедентларининг асосий яратувчиси ҳисобланади.

Мамлакатда прокуратура мавжуд эмас, зарурат туғилганда Буюк Британия адвокатлар жамиятининг раҳбари – Бош атторней ва унга бўйсунувчи Таъқиб хизмати томонидан айблов эълон қилинади. Давлатнинг бошқа органлари – Солиқ йиғимлари бошқармаси ва Йирик фирибгарликларга қарши курашиш бошқармаси ҳам жиноий таъқибни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Жамият ҳаётида полициянинг роли катта. Полиция Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги органлари тизимига киради.

Лондон шаҳрида полиция фаолияти ўзига хос хусусиятга эга. Бу ерда Пойтахт полицияси ва Шаҳар полицияси мавжуд. Уларга комиссарлар бошчилик қилади. Пойтахт полициясининг вазифаси қиролича ва унинг оила аъзолари хавфсизлигини таъминлашдан иборат.



Буюк Британиянинг маъмурий-ҳудудий бирликларидаги полиция бўлимларига бош констебл раҳбарлик қилади.
Скачать 16.54 Kb.

Поделитесь с Вашими друзьями:





База данных защищена авторским правом ©refnew.ru 2020
обратиться к администрации

    Главная страница
Контрольная работа
Курсовая работа
Теоретические основы
Методические указания
Методические рекомендации
Лабораторная работа
Рабочая программа
Общая характеристика
Теоретические аспекты
Учебное пособие
Практическая работа
История развития
Пояснительная записка
Дипломная работа
Самостоятельная работа
Общие положения
Экономическая теория
Методическая разработка
Физическая культура
Методическое пособие
Исследовательская работа
Направление подготовки
Общая часть
Теоретическая часть
Общие сведения
Техническое задание
Общие вопросы
Образовательная программа
Управления государственных
Федеральное государственное
Экономическая безопасность
Конституционное право
реакция казахского
Основная часть
Организация работы
Техническое обслуживание
Российская академия
Понятие сущность
Усиление колониальной
прохождении производственной
Обеспечение безопасности
программное обеспечение
Выпускная квалификационная
квалификационная работа
муниципальное управление
Теория государства
Уголовное право
Математическое моделирование
Административное право
Название дисциплины
Земельное право